Айни дақиқаларда 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасида Аргентина ва Кабо-Верде терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтмоқда. Баҳс АҚШнинг Майами шаҳридаги «Хард Рок» стадионида ташкил этилган. Унга канадалик ҳакам Дрю Фишер бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси хизмат қилмоқда.
Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтига қўшиб берилган дақиқалари 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Энди жамоалар ғолибни аниқлаш учун икки бўлимдан иборат 15 дақиқалик қўшимча вақтда майдонга тушади.
Ҳисоб 29-дақиқада очилди. Лисандро Мартинеснинг узатмасидан сўнг Лионель Месси Аргентинани олдинга олиб чиқди. 59-дақиқада эса Кабо-Верде ярим ҳимоячиси Дерой Дуарте ҳисобни тенглаштирди.













