Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

ЖЧ-2026. Аргентина 120 дақиқалик драматик баҳсда Кабо-Вердени мағлуб этди, Мессидан гол+пас

Баҳо:
+ | -

2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасида Аргентина ва Кабо-Верде терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. АҚШнинг Майами шаҳридаги «Хард Рок» стадионида бўлиб ўтган баҳсда аргентиналиклар қўшимча вақтдан сўнг 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

29-дақиқада Лисандро Мартинеснинг узатмасидан кейин Лионель Месси ҳисобни очди. 59-дақиқада эса Дерой Дуарте гол уриб, мувозанатни тиклади.

Ўйиннинг асосий вақтида ташаббус Аргентина томонида бўлса-да, ҳисоб бошқа ўзгармади.

Қўшимча вақтнинг 92-дақиқасида бурчак тўпидан сўнг Лисандро Мартинес Аргентинани яна олдинга олиб чиқди. 103-дақиқада Сидни Лопеш Кабрал ажойиб зарба билан ҳисобни яна тенглаштирди.

Учрашув тақдирини эса 111-дақиқада Кристиан Ромеро ҳал қилди. У Лионель Мессининг бурчак тўпидан амалга оширган узатмасидан кейин бош билан аниқ зарба йўллаб, ғалаба голини урди.

Шу тариқа, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 1/8 финалига йўл олди. Амалдаги жаҳон чемпионлари кейинги босқичда Миср терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Жаҳон чемпионати-2026. 1/16 финал
4 июль, жума
Аргентина — Кабо-Верде — 3:2 (қўшимча вақтдан сўнг)
Голлар: Месси, 29 (1:0), Дерой Дуарте, 59 (1:1), Лисандро Мартинес, 92 (2:1), Сидни Лопеш Кабрал, 103 (2:2), Кристиан Ромеро, 111 (3:2).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:52, 04.07.2026.
Ўқилди: 1665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик