Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

«Манчестер Юнайтед» Каземирога «идеал» ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменини ўз сафига қўшиб олиш умидини узмаяпти.

«Қизил иблислар» Матеуш Фернандеш учун курашда «Тоттенхэм»га имкониятни бой беришди, шу сабабли энди улар бор эътиборни бошқа вариантларга қаратишга тайёр. Diario AS нашрининг хабар беришича, Англия гранди яна Тчуамени трансферига жиддий киришган — у жамоани тарк этган Каземиронинг майдон марказидаги идеал ўринбосари сифатида кўрилмоқда. Шу билан бирга, манбанинг қайд этишича, МЮ 26 ёшли франциялик футболчининг трансферини амалга ошириш жуда қийин бўлишини ва бунинг учун катта маблағ талаб этилишини яхши тушуниб турибди.

Аввалроқ, «Реал» шу ёзда Орельен Тчуаменини сотиш имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди. Transfermarkt порталида ярим ҳимоячининг трансфер баҳоси 70 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:06, 04.07.2026.
Ўқилди: 1411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик