Кириш Регистрация

«Арсенал» чап қанот ҳужумини кучайтириш учун икки номзоддан бирини танлайди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби чап қанот вингери позициясини кучайтиришни режалаштирмоқда. Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, жамоа учун устувор номзодлар сифатида «ПСЖ» аъзоси Брэдли Баркола ва «Астон Вилла» футболчиси Морган Рожерс белгиланган. Ушбу эҳтимолий трансферлар Габриэл Мартинелли ва Леандро Троссарнинг сотиб юборилишига боғлиқ бўлади.

Барколя ва Роджерс турли услубдаги футболчилар бўлгани боис, клуб ҳар иккисини ҳам сотиб олиши истисно этилмаяпти. Бироқ бундай вазиятда «канонирлар» 200 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлашларига тўғри келади.

Transfermarkt портали франциялик футболчининг баҳосини 70 миллион евро, инглиз футболчисининг нархини эса 90 миллион евро этиб белгилаган. Айни дамда ҳар икки ўйинчи ҳам 23 ёшда.

Киритилди: 12:07, 04.07.2026.
Ўқилди: 805 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик