Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени ЖЧ-2026 нимчорак финали доирасидаги Парагвайга қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси жума кунги машғулотларда сонида ноқулайлик ҳис қилган, деб хабар бермоқда журналист Фабрис Хокинс. Хавбек тахминан тўрт кунни ўтказиб юборади — Дидье Дешам 5 июлдан 6 июлга ўтар кечаси соат 02:00 да бўлиб ўтадиган бўлажак учрашувда унинг хизматларидан фойдалана олмайди. Агар кутилмаган режадан ташқари ҳолатлар юз бермаса, футболчи чорак финал баҳсида майдонга қайтади — албатта, бунинг учун «учранглилар» парагвайликларга қарши бўлажак баҳсда ғалаба қозонишлари талаб этилади.
Маълумот учун, Орельен Тчуамени Франция терма жамоасининг ЖЧ-2026даги тўртта ўйинидан учтасида асосий таркибда майдонга тушган ва ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйган эди.













