Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Учта клуб ван Дейкни «Ливерпуль»дан сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби ва Нидерландия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейк жорий трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Юлдуз футболчида фаолиятини давом эттириш учун бир нечта вариантлар мавжуд.

Teamtalk журналистларининг берган маълумотига кўра, Европанинг ўзида 34 ёшли ҳимоячига Италиянинг «Милан» ҳамда Истанбулнинг «Галатасарой» ва «Фенербахче» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, ван Дейкда АҚШ (МЛС) ва Саудия Арабистони чемпионати жамоаларидан ҳам таклифлар бор.

Маълумот учун, Виржил ван Дейк 2018 йилнинг январь ойидан буён мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилиб келади. Виржил ва «қизиллар» ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2027 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. Унинг трансфер бозоридаги айни пайтдаги баҳоси 15 миллион еврони ташкил этмоқда.

Киритилди: 13:17, 04.07.2026.
Ўқилди: 1935 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик