Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Дуэ Баркола билан рақобати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Франция миллий терма жамоасининг қанот ҳужумчиси Дезире Дуэ ЖЧ-2026 да «учранглилар»нинг асосий таркибидан жой олиш учун вингер Брэдли Баркола билан бўлаётган рақобат ҳақидаги саволга жавоб берди.

«ПСЖ» футболчиси терма жамоада клубдоши билан ҳеч қандай адоват ёки рақобат йўқлигини тан олди.

«Биз бир жамоанинг аъзоларимиз. Бош мураббий асосий таркиб бўйича қарор қабул қилади, аммо жамоанинг ҳар бир аъзоси ўз ролига эга ва ҳар бир футболчи ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Иккаламиз ҳам турли позицияларда ўйнаймиз, лекин бир-биримизни ажойиб тарзда тўлдирамиз», — дея Дуэнинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.

Дидье Дешам шогирдлари АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилаётган мундиал финали сари йўлини давом эттирмоқда. 1/8 финалда французлар Парагвай терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Учрашув 5 июлга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 02:00 да бошланади.

Киритилди: 15:46, 04.07.2026.
Ўқилди: 575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик