Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Линекер Кейн яхшилаши керак бўлган жиҳатни айтди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Линекер «уч шерлар»нинг марказий ҳужумчиси Харри Кейнга нима етишмаётганини маълум қилди.

Экспертнинг фикрича, 32 ёшли Кейн инглиз футболи тарихидаги энг яхши футболчи ҳисобланади. Бироқ Линекернинг ҳисоблашича, унинг ҳали ўсадиган жиҳатлари бор.

«Унинг тўпни қабул қилиши ва назорат қилиши, узатмаларининг аниқлиги ҳамда ўйинни кўра билиши — шунчаки даҳшатли. Харрида ҳамма нарса бор. Унга етишмаётган ягона жиҳат — бу, эҳтимол, бироз кўпроқ тезликдир», — дея Линекернинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Кейн Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 даги тўртта учрашувида 5 та гол уришга улгурди. Яқиндагина «Бавария» ҳужумчиси Линекернинг жаҳон чемпионатларида терма жамоа сафида гол уриш бўйича рекордини янгилаган эди.

Киритилди: 16:26, 04.07.2026.
Ўқилди: 713 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик