Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Атлетико» 40 млн еврога ярим ҳимоячи сотиб олишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

«Спортинг»нинг таянч ярим ҳимоячиси Мортен Юльманн Мадриднинг «Атлетико» клуби аъзосига айланиши мумкин. Бу ҳақда A BOLA нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, клублар футболчининг трансферини яқин кунларда келишиб олишлари мумкин. «Спортинг» мавсум олди йиғинларига жўнаб кетишидан олдин, томонлар келаси ҳафта ушбу келишувни якунлашни мақсад қилишган.

Музокаралар ижобий руҳда кечаётгани ва фақатгина бир нечта деталларни келишиб олиш қолгани айтилмоқда. Трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

2025/26 йилги мавсумда Юльманн барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 16:31, 04.07.2026.
Ўқилди: 1309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик