Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Баркола «Ливерпуль» ва «Арсенал» ўртасида танлов қилди

Баҳо:
+-1 | -

«ПСЖ»нинг франциялик ҳужумчиси Брэдли Баркола фаолиятини қаерда давом эттиришни хоҳлаётганини ҳал қилди.

Журналист Льюис Стилнинг хабар беришича, 23 ёшли Баркола «Ливерпуль»дан кўра «Арсенал»га ўтишни афзал кўрмоқда. Футболчини Микель Артета қўл остида тўп суриш имконияти ҳамда Лондондаги ҳаёт ўзига жалб қилмоқда.

Якунланган клуб мавсумида Баркола барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 13 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Барколанинг «ПСЖ» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, вингернинг трансфер қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 16:33, 04.07.2026.
Ўқилди: 1946 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик