Кириш Регистрация

Клопп Германияни тубдан ўзгартириш учун келяпти

Баҳо:
+ | -

Юрген Клопп агар Германия миллий терма жамоасини бошқарадиган бўлса, жуда катта ваколатларга эга бўлади.

Керри Хау, Патрик Бергер ва Флориан Плеттенбергларнинг берган маълумотларига кўра, мураббийга жамоанинг иш тизимини фундаментал тарзда ўзгартириш ва қайта қуришга рухсат берилади. Шунингдек, Клопп терма жамоага ўзининг шахсий мураббийлар штабини олиб келиши мумкин.

У билан бирга кўп йиллардан буён ёрдамчиси бўлиб келаётган Петер Кравицнинг келиши кутилмоқда. Штабга қўшилиши мумкин бўлган бошқа номзодлар қаторида Пеп Лейндерс ва Жолт Лев номлари тилга олинмоқда.

Терма жамоа спорт директори Руди Фёллернинг келажаги ҳозирча якуний қарорга келинмаган. Шу билан бирга, Германия футбол иттифоқи (DFB) Фёллер ва Клопп тандеми камида Евро-2028 мусобақасига қадар жуда самарали ишлай олиши мумкин деб ҳисобламоқда.

DFB Клопп бошчилигида немис футболининг энг асосий муаммолари: умумий ўйин услуби, терма жамоа тизими ва ёш футболчиларни ривожлантириш масалалари билан жиддий шуғулланишни мақсад қилган.

Киритилди: 16:40, 04.07.2026.
Ўқилди: 1808 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик