Лионель Месси давом этаётган Жаҳон чемпионатида ҳар бир ўйин учун олинган ўртача баҳолар бўйича футболчилар рўйхатини бошқариб бормоқда. Ушбу рейтинг Sofascore статистика портали томонидан тузиб чиқилди.
Аргентина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Месси 10 баллдан 9,18 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Кейинги ўринларни Франция терма жамоаси аъзолари Килиан Мбаппе (8,63) ва Усмон Дембеле (8,28) банд этган. Шунингдек, Месси ва Мбаппе турнирнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида ҳам мос равишда 7 ва 6 та гол билан пешқадамлик қилишмоқда.
Бундан ташқари, энг кучли ўнталикдан (Топ-10) қуйидаги футболчилар ҳам жой олди: Винисиус Жуниор (8,20), Эрлинг Холанд (7,97), Леандро Троссард (7,93), Орландо Гилл (7,93), Эмерик Ляпорт (7,90), Возинья (7,88) ва Элайжа Жаст (7,83).













