ФИФАнинг чипталарни қайта сотиш расмий порталида Жаҳон чемпионати — 2026 мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган Мексика ва Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйин учун 30 минг долларлик чипталар пайдо бўлди.
Хабар қилинишича, ушбу чипталар ўтган йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган қуръа ташлашдан сўнг англиялик мухлислар томонидан лотерея орқали сотиб олинган эди.
Ҳозирда энг қиммат чипталарнинг биттаси (донаси) 30 минг доллардан савдога қўйилган. Ваҳоланки, уларнинг асл (номинал) қиймати 605 долларни ташкил этади.
Бундан ташқари, харидор ФИФАнинг 15 фоизлик комиссия тўловини ҳам тўлаши шарт — бу чипта нархини 34 500 долларгача оширади. Сотрувчи ҳам ўз навбатида ФИФАга 15 фоизлик комиссия — 4500 доллар тўлаши лозим бўлади.
Айни дамда сотувда мавжуд бўлган энг арзон чиптанинг нархи 3448 долларни ташкил этмоқда, унинг асл (номинал) баҳоси эса 295 доллар бўлган.













