Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Энцо Фернандеснинг қайлиғи Мадридга кўчиб ўтиш ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандеснинг қайлиғи Валентина Сервантес, футболчига «Реал Мадрид» томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақидаги миш-мишлар фонида, Мадридда яшашни хоҳлаш-хоҳламаслиги тўғрисидаги саволга жавоб берди.

"Йўқ, Лондонда ҳаммаси жойида. Ўғлим Англияда туғилган. У ўша ерда мактабга боради ва жуда бахтли", — дея Сервантеснинг сўзларини El Chiringuito нашри келтирмоқда.

Бундан олдинроқ «Реал» матбуот хизмати расмий баёнот бериб, Мадрид клуби Энцо Фернандес трансфери бўйича ҳеч қандай таклиф киритмаганини маълум қилган эди. Шу билан бирга, ярим ҳимоячининг агенти Хавьер Пасторе футболчи «Челси»ни тарк этмоқчи эканлиги ва янги жамоа қидираётганини таъкидлаган. Хавбекнинг «кўклар» (лондонликлар) билан амалдаги шартномаси 2032 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 18:32, 04.07.2026.
Ўқилди: 1534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик