Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Англияда Ҳарри Кейнга рицарлик унвонини бериш таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -

Буюк Британия парламенти депутати Лайла Моран Англия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейнни футбол ривожига қўшган ҳиссаси учун рицарлик унвони билан тақдирлашни таклиф қилди. Бу ҳақда Либерал демократлар партиясининг расмий сайтида маълум қилинди.

“Ҳарри Кейн майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам илҳомлантирувчи етакчилик ва кучли характер намойиш этди. У мамлакатимизни буюк қиладиган қадриятларни муносиб ҳимоя қилиб келмоқда”, дейилади Лайла Моран мурожаатида.

Ҳарри Кейннинг Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Конго Демократик Республикасига қарши учрашувда урган иккита голи унга мундиаллар тарихидаги голлари сонини 13 тага етказиш имконини берди. Натижада у ушбу кўрсаткич бўйича бразилиялик афсонавий Пеле ортда қолдирди.

Ҳарри Кейннинг дубли эвазига Англия терма жамоаси Конго Демократик Республикаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди инглизлар 6 июль куни мусобақа мезбонларидан бири бўлган Мексика терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Россияда ўтган Жаҳон чемпионатидан сўнг Ҳарри Кейн Британия империяси ордени кавалери унвони билан тақдирланган эди. Бу мукофот рицарлик унвонига элтувчи дастлабки босқичлардан бири ҳисобланади.

Британия империяси ордени 1917 йилда қирол Георг V — ҳозирги монарх Карл III нинг катта бобоси томонидан таъсис этилган. Мазкур орден беш даражадан иборат. Энг қуйи даража — Британия империяси ордени кавалери, ундан кейин офицер, командор, рицар ва дама-командор, шунингдек, энг юқори даража — Буюк хоч рицари ёки дамаси унвонлари келади. Сўнгги икки даража эгалари автоматик равишда рицарлик мақомига эга бўлиб, эркаклар исмига “Сер”, аёллар исмига эса “Дама” фахрий унвони қўшиб айтилади.

Бироқ 32 ёшли Ҳарри Кейннинг айни пайтда рицарлик унвонини қўлга киритиш эҳтимоли унчалик юқори эмас. Масалан, Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Девид Бекҳэм рицарлик унвонига фақат ўтган йилнинг ноябрь ойида, профессионал фаолиятини якунлаганидан 12 йил ўтиб сазовор бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:49, 04.07.2026.
Ўқилди: 757 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик