Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Возинья Месси билан ўйиндан кейин нималар ҳақида суҳбатлашганини айтди

Баҳо:
+ | -

Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья Аргентинага қарши ЖЧ-2026 1/16 финал учрашувидан кейин Лионель Месси билан бўлган суҳбати ҳақида гапириб берди.

Эслатиб ўтамиз, драматик кечган баҳсда Аргентина қўшимча вақтдан сўнг 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

«Мен унинг олдига бордим. Ҳали бирор нарса дейишга ҳам улгурмаган эдим, у мени қучоқлаб: "Баракалла. Сен ажойиб дарвозабонсан. Яқинларинг сен билан фахрланаётган бўлса керак", деди. Бу каби сўзларни Лео каби инсондан эшитиш мен учун жуда катта аҳамиятга эга.

Мен унга раҳмат айтиб: "Раҳмат, Лео. Сен энг яхшисан", дедим. Кейин ундан шу ўйинда кийган футболкасини сўрадим. У кулиб: "Албатта. Уни сенга туннелда бераман", деди. Мен бу лаҳзаларни умримнинг охиригача эслаб қоламан», — деди Возинья. Унинг сўзларини парагвайлик журналист Бруно Понт X ижтимоий тармоғида келтирди.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:52, 04.07.2026.
Ўқилди: 1809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик