Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

«Ливерпуль» «Челси» трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Максанс Лакруа топ-клублар эътиборини тортишда давом этмоқда.

RMCSport нашрининг хабарига кўра, футболчининг трансферига «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда. «Қизиллар» ушбу француз учун курашда унинг асосий харидори бўлиб турган «Челси»ни ортда қолдирмоқчи. «Ливерпуль» Лакруани жамоани эркин агент мақомида тарк этиб, «Реал»га ўтган Ибраима Конатега муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Максанс Лакруа 2024 йилда «Вольфсбург»дан «Кристал Пэлас»га 18 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи «бургутлар» сафида барча турнирларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Лакруанинг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 09:35, 05.07.2026.
Ўқилди: 868 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик