Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Дешам: «Сиз Мбаппедан диктатор ясаб олдингиз»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ОАВ вакилларини Килиан Мбаппе атрофида салбий оммавий образ яратганликда айблаб, кескин танқид қилди.

Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳужумчи Мадриднинг «Реал» клубида Винисиус Жуниор билан юзага келган можаро сабабли мадридлик мухлисларнинг нафратига (хейтига) дуч келган эди. Ишқибозлар бразилиялик футболчининг томонини олиб, Мбаппедан жамоани тарк этишни талаб қилишмоқда.

«Сиз Килиан Мбаппени худди бир диктатордек кўрсатяпсиз... Ваҳоланки, аслида ҳаммаси бунинг аксидир. Унинг омма кўзидаги образи ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Килиан доимо фикрлаши теран, улғайган инсон бўлган ва бутун жамоа унинг ортидан эргашади», — дея мутахассиснинг сўзларини машҳур инсайдер Фабрицио Романо келтирмоқда.

Маълумот учун, Мбаппе кечагина ЖЧ–2026 мусобақасидаги ўзининг еттинчи голини урди. Унинг пенальтидан киритган тўпи французларга Парагвайни мағлуб этишга (1:0) ва чорак финалга йўл олишга ёрдам берди. Ушбу босқичда Дешам шогирдларига Марокаш терма жамоаси рақиблик қилади.

Киритилди: 12:24, 05.07.2026.
Ўқилди: 673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик