Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Реал»нинг иқтидорли ҳимоячисига А Серия грандлари харидор — курашга АПЛ клублари ҳам қўшилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Виктор Вальдепеньяс фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Трансфер янгиликларига ихтисослашган Transfer News Live нашрининг таниқли инсайдер Экрем Конурга таяниб хабар беришича, 19 ёшли футболчи учун «Милан» ва «Болонья» клублари жиддий кураш бошлашга тайёр. Шунингдек, испаниялик ушбу истиқболли фуллбекнинг ривожланишини Лондоннинг «Челси», «Арсенал» ҳамда Франкфуртнинг «Айнтрахт» клублари ҳам синчковлик билан кузатиб боришмоқда.

Маълумот учун, Виктор Вальдепеньяс «қаймоқранглилар»нинг асосий жамоасида ўтган йилнинг декабрь ойида, Ла Лига доирасидаги «Алавес»га қарши учрашувда дебют қилган эди — ҳозирча бу унинг бош жамоа асосий таркибидаги ягона ўйини бўлиб турибди. Чап қанот ҳимоясида ҳам ўйнаш хусусиятига эга бўлган марказий ҳимоячининг трансфер қиймати Transfermarkt портали томонидан 5 миллион еврога баҳоланган.

Киритилди: 13:03, 05.07.2026.
Ўқилди: 533 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик