Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Рис Жеймснинг Мексикага қарши ўйин қайдномасига киритилиши мумкинлигини, аммо бу ҳимоячининг ҳолатига боғлиқ бўлишини маълум қилди.
«Рис, эҳтимол, захирага киритилиши мумкин, аммо биз шифокорларнинг якуний хулосасини ва бундай қарорнинг қанчалик тўғри эканлиги ҳақидаги фикрини кутишимиз керак», – деди Тухель.
Жеймс инглизлар таркибида Мехикодаги машғулотни ўтказиб юборган ягона футболчи бўлди. Англия Футбол ассоциацияси унинг «индивидуал дастур асосида шуғулланишни давом эттираётганини» маълум қилди.













