Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Анчелотти: «Холандга қарши қандайдир режа мавжуд деб ўйламайман»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти жаҳон чемпионати 1/8 финал учрашуви олдидан Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холандни зарарсизлантириш бўйича махсус режа тайёрламаётганини айтди. Турнирдаги 3 та ўйинда Эрлинг 5 та гол урди ва жаҳон чемпионати тўпурарлари рўйхатида 3-ўринни эгаллаб турибди.

«Холандга қарши қандайдир махсус режа деган тушунча бор деб ўйламайман. Футболчиларга унга қарши қандай ҳимояланишни тушунтиришим шарт эмас – улар аллақачон бир-бирларига қарши бир неча бор ўйнашган. Жамоамиз оптимал ҳолатда, аммо барибир ўсадиган жиҳатларимиз бор. Эрлинг қандай ҳаракат қилишини ҳамма билади. Ҳимоячиларимга унга қарши қандай ўйнаш кераклигини тушунтиришимга ҳожат йўқ.

Улар у билан бир неча бор тўқнаш келишган, шунинг учун биз эътиборимизни ўйинга умумий тайёргарлик кўришга ва рақибнинг асосий хусусиятларини таҳлил қилишга қаратганмиз. Уларнинг ҳужумда жуда хавфли эканлигини биламиз. Норвегия – қийин рақиб, улар ўз тузилмаси ва яхши ташкил этилган ўйинга эга, шу боис биз максимал даражада ўйнашимиз керак. Ўйлайманки, ҳозир бунга қодирмиз, чунки ўзимизга ишонамиз ва Японияга қарши кечган қийин ўйиндан сўнг 1/8 финалга йўл олдик», – деди Анчелотти.

Бразилия Норвегияга қарши бугун ўйнайди, учрашув Москва вақти билан соат 23:00 да бошланади.

Киритилди: 17:24, 05.07.2026.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8265]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5975]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2783]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2576]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2066]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1909]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1734]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1713]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1682]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1682]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик