Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Аргентина собиқ дарвозабони Мбаппега мурожаат қилди

Баҳо:
+2 | -

Аргентина терма жамоасининг собиқ голкипери Серхио Гойкочеа европаликлар Парагвай устидан ғалаба қозонган (1:0) жаҳон чемпионати 1/8 финал учрашувидан сўнг Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппега мурожаат қилди. 

Гойкочеа финал ҳуштагидан кейин Мбаппенинг ўзини тутишидан норози бўлди. Французлар сардори Парагвай жамоаси дарвозабони Орландо Хиль билан қўл бериб кўришишни истамади. Бунга жавобан Хиль рақибнинг ҳаракатига ҳис-туйғуларини жиловлай олмай муносабат билдирди ва Мбаппе шериклари томон кетаётганда унинг орқасидан тўпни отди.

«Тўғрисини айтсам, Мбаппе билан боғлиқ бутун бу воқеа — шармандалик. Унинг атрофидаги бунчалик шов-шувларни тушунаман, лекин ўйинда ғалаба қозониб туриб, якунда бундай йўл тутиш ва провокация қилиш ярамайди», — дея Гойкочеанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.

Чорак финалда Франция терма жамоаси 9 июль куни Марокашга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 19:26, 05.07.2026.
Ўқилди: 2289 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик