Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф 0-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 0-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Олтин тўп» ташкилотчилари: Месси ва Роналду 2026 йилги мукофот учун даъвогар бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ҳамда Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду 2026 йилги «Олтин тўп» мукофоти учун курашиши мумкин. Бу ҳақда мукофот ташкилотчилари маълум қилди.

«Олтин тўп» матбуот хизмати Месси ва Роналду тасвирлари туширилган мақола эълон қилиб, Европада ўйнамайдиган футболчилар ҳам ушбу нуфузли мукофотга даъвогар бўла олиши мумкинлигини изоҳлади.

«Ҳа, Европа клубида ўйнамай туриб ҳам “Олтин тўп”ни ютиш мумкин. Тарих нуқтаи назаридан бу қийинроқдек кўринади, аммо Европадан ташқари айрим лигаларнинг кучайиб бораётгани вазиятни ўзгартирмоқда. Аёллар футболида бунга бир футболчи эришган — Меган Рапино (“Сиэтл Рейн”) 2019 йилда. “Олтин тўп” ҳақида гап кетганда, ҳеч нарса имконсиз эмас. Техник жиҳатдан исталган футболчи, қайси лигада ўйнаётганидан қатъи назар, бу мукофотни қўлга киритиши мумкин».

Ҳозирда 39 ёшли Месси "Интер Майами" сафида, 41 ёшли Роналду эса "Ан-Наср" таркибида тўп сурмоқда.

Икки футболчи ҳам ўз миллий терма жамоалари билан АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган ЖЧ-2026да чемпионлик учун курашмоқда.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 23:31, 05.07.2026.
Ўқилди: 1711 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик