Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд ЖЧ-2026 1/8 финалида Бразилияга қарши баҳсда дубль қайд этиб, ўзининг илк жаҳон чемпионатидаги тўпурарлик бўйича 52 йиллик рекордни такрорлади.
Ушбу учрашувда Норвегия сенсацион тарзда Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Opta Sports маълумотига кўра, Холанд дебют мундиалида урган голлари сонини 7 тага етказиб, 1974 йилги жаҳон чемпионатида поляк ҳужумчиси Гжегож Лято ўрнатган рекордга тенглашди.
Эслатиб ўтамиз, Норвегия ушбу ғалабадан сўнг ЖЧ-2026 чорак финалига йўл олди ва кейинги босқичда Англия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Айни пайтда Эрлинг Холанд 7 та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.













