Кириш Регистрация

Каземиро: «Биз доим жаҳон чемпионлигини қўлга кирита олмаган авлод сифатида эсда қоламиз»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Каземиро ЖЧ-2026 1/8 финалида Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этганидан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

«Бу жуда оғир. Ҳозир фақат оилам билан бирга бўлишни истайман. Қўлимиздан келган барча ишни қилдик, аммо орзумизни рўёбга чиқара олмадик. Биз барча бразилияликларнинг ишончини оқлай олмадик. Энди доим жаҳон чемпионлигини юта олмаган авлод сифатида эсда қоламиз», — деди Каземиро. Унинг сўзларини журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин Норвегия терма жамоаси чорак финалга чиқди ва кейинги босқичда Англияга қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Бразилиянинг ягона голини Неймар пенальтидан урди. Норвегия сафида эса Эрлинг Холанд дубль қайд этиб, жамоасига тарихий ғалабани тақдим этди.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:08, 06.07.2026.
Ўқилди: 668 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик