Кириш Регистрация

Жеррард: «Бу мен учун катта шараф»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси Стивен Жеррард мерсисайдликлар клуби тарихидаги энг яхши футболчи деб топилгани ҳақида гапирди.

«Бу мен учун катта шараф. Бундан жуда ҳам мамнунман. Катта раҳмат. Ушбу оиланинг бир қисми эканлигимдан бахтиёрман. Мен учун мухлислар томонидан берилган бу эътироф жуда муҳим», — дея собиқ футболчининг сўзларини келтиради мерсисайдликлар клуби матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Стивен 1998 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилган. «Қизиллар» таркибида Жеррард 186 та гол уришга муваффақ бўлган. Англия миллий терма жамоаси сафида эса собиқ ярим ҳимоячи 114 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 21 та гол ёздириб қўйган.

Киритилди: 12:12, 06.07.2026.
Ўқилди: 463 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик