Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Сольбаккен: «АҚШ терма жамоасига ачинаман, ФИФА ЖЧ обрўсига путур етказди»

Баҳо:
+3 | -

Норвегия терма жамоаси бош мураббийи Столе Сольбаккен ФИФАнинг АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогун борасидаги шов-шувли қарорига муносабат билдирди. Маълумки, унинг дисквалификацияси бир йиллик синов муддати билан тўхтатиб турилди. Ушбу қарор Балогунга мундиалнинг 1/8 финалида Бельгияга қарши майдонга тушиш имконини беради.

«Бу ФИФАнинг катта хатоси. Балогун қизил карточка олди, ВАР (VAR) буни тасдиқлади — демак, у дисквалификация қилиниши шарт эди. Бу Жаҳон чемпионатига зарар етказадиган жуда, жуда, жуда, жуда ёмон қарор. АҚШ терма жамоасига ачинаман. Агар улар ғалаба қозонишса, бу вазиятни доимий равишда эслаб туришади. Бу спорт учун яхши эмас», — дея Сольбаккеннинг сўзларини келтиради Nettavisen нашри.

Эслатиб ўтамиз, Норвегия терма жамоаси Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

Киритилди: 13:07, 06.07.2026.
Ўқилди: 659 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик