ФИФА қўпол қоидабузарлик учун қизил карточка олган Фоларин Балогунни дисквалификациядан қутқариб қолиб, хавфли намуна яратди. Тўғри, дисквалификация расман мавжуд, бироқ у бир йиллик синов муддати билан шартли этиб белгиланди.
Эндиликда бошқа жамоалар ҳам, футболчиларининг қоидабузарлиги қанчалик жиддий бўлишидан қатъи назар, апелляция беришни бошлашлари мумкин. Мана, ҳозирда Англия футбол ассоциацияси ўз футболчисининг четлатилиши юзасидан эҳтимолий апелляция бериш ҳақида ўйламоқда — ҳимоячи Жарелл Куанса Мексикага қарши ўйиндаги қўпол "подкати" учун қизил карточка олган эди. Инглизлар апелляция бериши мумкинлиги ҳақида журналист Роб Дорсетт ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Англия терма жамоаси Норвегияга қарши майдонга тушади.













