Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Трамп Англия — Мексика ўйинига баҳо берди ва Кейнга қойил қолди

Баҳо:
+ | -

АҚШ президенти Дональд Трамп Жаҳон чемпионати–2026 1/8 финалидаги Мексика — Англия учрашуви ҳақида фикр билдирди ҳамда англияликлар сардори Ҳарри Кейннинг ўйинини юқори баҳолади.

«Кеча кечқурун ўйинни томоша қилдим. Мексика ва Англия ўртасида қандай ажойиб баҳс бўлди! Ростини айтсам, бу икки жамоа ўйинчиларининг кўпини танимайман. Лекин Кейн ажойиб футболчи, деб ўйлайман. Биласизми, мен у билан гольф ҳам ўйнаганман. У менга жуда ёқади, яхши гольфчи ҳам. Аммо энг муҳими, у ҳақиқатан ҳам жуда кучли футболчи. Ўйинни томоша қилдим ва... уни кўриш учун алоҳида сабабим йўқ эди, аммо баҳсдан кўз узишнинг иложи бўлмади», — деди Трамп.

Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Англия Мексикани 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Мехикодаги «Ацтека» стадионида бўлиб ўтган учрашувда Жуд Беллингемнинг дубли эвазига англияликлар икки тўплик устунликка эришганди. Бироқ 54-дақиқада Жаррелл Куанса майдондан четлатилгач, жамоа бир киши кам бўлиб қолди. Шунга қарамай, Томас Тухель шогирдлари 80 минг нафар маҳаллий мухлислар қаршисида ғалабани сақлаб қолиб, чорак финалга йўл олди. Энди Англия Норвегияга қарши майдонга тушади.

Ҳарри Кейн учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бири бўлди. У аввал Беллингемнинг голига ассист берди, кейин эса пенальтини аниқ амалга оширди. Бироқ кейинчалик ўз жарима майдонида қоидабузарлик қилиб, рақибга 11 метрли жарима зарбасини ҳам «совға қилди». Ғалаба нишонланганидан кейин Кейн овозини бутунлай йўқотиб қўйди ва учрашувдан кейинги интервьюни қаттиқ хириллаган ҳолда берди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 08:28, 07.07.2026.
Ўқилди: 327 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик