Енгил вазнда UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов Португалия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатини тарк этганидан сўнг пост қолдирди.
Учрашув испанларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ягона голни ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда захирадан майдонга тушган Микель Мерино киритди.
«Бу ерда ортиқча изоҳга ҳожат йўқ, фақат бир гапни айтаман: Испаниянинг ҳақиқатан ҳам зўр мураббийи бор, менинг фикримча, у ушбу турнирнинг энг яхши мураббийидир», — деб ёзди спортчи ўзининг телеграм-каналида.
Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади. У аввалроқ ЖЧ-2026 фаолиятидаги охиргиси бўлишини эълон қилган эди.
Нурмагомедов ва Роналду дўстона муносабатда бўлиб, бир неча бор бир-бирлари иштирокидаги спорт тадбирларига ташриф буюришган.













