Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Морган Роналдунинг танқидчиларига футболчининг ютуқларини эслатиб қўйди

Баҳо:
+ | -1

Журналист Пирс Морган Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси таркибида эришган ютуқларини эслатиб ўтди. Куни кеча португалияликлар 1/8 финалда Испания жамоасига имкониятни бой бериб (0:1), ЖЧ-2026 ни тарк этишган эди.

Роналду АҚШ, Канада ва Мексикадаги мундиал Португалия терма жамоаси либосидаги охиргиси бўлганини эълон қилиб улгурди.

«Агар Роналду Португалия терма жамоасидаги охирги ўйинини ўтказган бўлса, у ҳолда у тарихда энг кўп ўйин ўтказган (233) ва энг кўп гол урган (146) ҳамда олтита Жаҳон чемпионатида гол ура олган ягона футболчи сифатида кетмоқда», — деб ёзди Морган Х ижтимоий тармоғида.

У Роналдуни бундай кўрсаткичлар билан табриклади ва Португалия у билан фахрланиши кераклигини таъкидлади.

ЖЧ-2026 да Роналду атиги учта гол уришга муваффақ бўлди, улардан биттаси пенальтидан киритилди.

Киритилди: 13:43, 07.07.2026.
Ўқилди: 407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик