Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Артета Англия ЖЧ чорак финалига чиққанидан сўнг Райсга қўнғироқ қилди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс Жаҳон чемпионати — 2026 нинг 1/8 финалида Мексика устидан қозонилган ғалабадан (3:2) сўнг Лондоннинг «Арсенал» клуби устози Микель Артета қўнғироқ қилгани ҳақида гапириб берди.

«Ғалабадан кейин Артета менга телефон қилиб, муваффақият билан табриклади. У мундиалда «Арсенал» футболчиси ғолиб чиқишини истамоқда. Шунингдек, у Жаҳон чемпионатида иштирокини давом эттираётган бошқа «канонирлар» билан ҳам боғланди. Микель ҳаммага омад тилади», — дея ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради Sky Sports.

Нуфузли турнирнинг ярим финал йўлланмаси учун Томас Тухель шогирдлари Норвегия миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Учрашув якшанба, 12 июль куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:44, 07.07.2026.
Ўқилди: 706 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик