Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Расман: «Челси» собиқ мураббийи Росьеньор Франция клубини қабул қилиб олди

Баҳо:
+ | -

«Челси» клубининг собиқ устози Лиам Росьеньор «Париж» футбол клубининг янги бош мураббийига айланди. Бу ҳақда Франция жамоаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

41 ёшли инглиз мутахассиси «Париж» клуби билан 2028 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади. Таъкидланишича, мутахассис 9 июль кунидан ўз вазифасини бажаришга киришади. Айнан шу куни жамоа таътилдан қайтади ва янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.

Айтиш жоизки, Росьеньор бундан аввал ҳам Францияда фаолият олиб борган. У 2024 йилдан 2026 йилгача «Страсбург» клубини бошқарган эди. Жорий йилнинг январь ойидан апрель ойига қадар эса мураббий «Челси»га раҳбарлик қилди.

Франция чемпионати — 2025/26 мавсуми якунларига кўра, «Париж» турнир жадвалида 11-ўринни эгаллади. Клуб 34 та учрашувда 44 очко жамғаришга муваффақ бўлган.

Киритилди: 13:45, 07.07.2026.
Ўқилди: 332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик