Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Микель Мерино ЖЧ-2026 1/8 финалида Португалияга урган голини кимга бағишлаганини айтди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Арсенал» клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Микель Мерино Жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Португалияга қарши ўйинда (1:0) ягона гол муаллифига айланганидан сўнг, ушбу ғалаба тўпини кимга бағишлаганини сўзлаб берди.

«Сан-Фермин фестивали бошланишини нишонлаш учун ажойиб усул бўлди. Гол урганингда ҳамма нарсани — яхшисини ҳам, ёмонини ҳам эслайсан; қийин лаҳзалар ҳам бўлди, масалан, фарзандимнинг улғаяётганини кўра олмаганим, аммо мен бундан куч оламан. Мен бурчак байроқчаси ёнидаги ўзимнинг одатий гол нишонлашимга қайтдим. Бу голни менга меҳнатсеварликни ўргатган оиламга бағишлайман», — дея Меринонинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.

ЖЧ-2026 чорак финалида Испания Бельгияга қарши майдонга тушади. Учрашув 10 июль куни Тошкент вақти билан 11 июль соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 13:51, 07.07.2026.
Ўқилди: 729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик