Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Почеттино ЖЧ-2026 дан чиқиб кетгач, АҚШ терма жамоасидаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино Жаҳон чемпионати — 2026 дан чиқиб кетганидан сўнг ўзининг келажаги борасидаги саволга жавоб қайтарди. Америкаликлар 1/8 финал босқичида Бельгия терма жамоасига имкониятни бой бериб, турнирни тарк этишди. Якуний ҳисоб — бельгияликлар фойдасига 4:1.

«Ҳозир [ЖЧдан чиқиб кетгандан сўнг] мен бироз дам оламан ва хордиқ чиқараман. Кўрамиз, федерация қандай қарорга келади ва мен қандай қарор қабул қиламан. Фақат шуни айта оламанки, мен бу ерда бахтлиман. Бироқ янги шартнома ҳақида гапирадиган вақт ҳали келгани йўқ», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида.

АҚШ терма жамоаси турнирни тарк этди, ундан аввалроқ Канада ва Мексика ҳам чиқиб кетган эди — ЖЧ мезбонларидан бирортаси ҳам 1/8 финал босқичидан ўта олмади.

Киритилди: 13:54, 07.07.2026.
Ўқилди: 675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик