Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Инсинье «Сампдория» футболчисига айланди

Баҳо:
+ | -

Лоренцо Инсинье фаолиятини «Сампдория» клубида давом эттиради.

35 ёшли италиялик ҳужумчи генуяликлар билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолади.

Келишувда контрактни яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам мавжуд.

Ҳозирда Италиянинг иккинчи дивизиони (Б Серия)да иштирок этаётган «Сампдория» ўтган мавсумларда пастки лигага тушиб кетиш хавфидан аранг қутилиб қолган эди. Европа чемпиони ҳисобланган Инсиньенинг асосий вазифаси жамоанинг А Серияга қайтишига ёрдам беришдан иборат бўлади. Янги мавсум сентябрь ойида старт олади.

Киритилди: 20:02, 07.07.2026.
Ўқилди: 982 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик