Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Миср футбол ассоциацияси Аргентина — Миср учрашуви ҳаками устидан шикоят киритди

Баҳо:
+ | -1

Миср футбол ассоциацияси (EFA) президенти Ҳани Або Рида ЖЧ-2026 1/8 финалидан ўрин олган Аргентина ва Миср терма жамоалари ўртасидаги баҳсда (3:2) ишлаган франциялик ҳакам Франсуа Летексье ва унинг ҳакамлар бригадаси устидан расмий шикоят аризаси билан чиқди, деб хабар бермоқда AS.

EFA фикрига кўра, ҳакамларнинг бир қатор қарорлари баҳсли бўлиб, учрашув тақдирига жиддий таъсир кўрсатган. Федерация тушунтириш берилишини, суриштирув ўтказилишини, шунингдек, франциялик ҳакамлар бригадасини ЖЧ-2026 турниридаги кейинги ўйинлардан четлатишни талаб қилди.

Бундан аввал ҳам бир қанча миллий федерациялар, жумладан, Бельгия футбол ассоциацияси ҳам ҳакамлар ишидан норозилик билдирган эди.

Киритилди: 08:33, 08.07.2026.
Ўқилди: 1498 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик