Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Влахович «Ювентус»га қайтишни истамоқда ва шартнома шартларини қайта кўриб чиқишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Сербиялик ҳужумчи Душан Влахович яна «Ювентус» раҳбарияти билан алоқага чиқди ва янги шартнома бўйича музокараларни қайта бошлашга тайёр. Бу ҳақда Tuttosport хабар бермоқда.

30 июнь куни ҳужумчи эркин агент мақомида Турин клубини тарк этган эди. Бир йил давомида томонлар шартномани узайтириш бўйича келишишга уринишди, аммо муросага кела олишмади.

Манбанинг хабар беришича, Влахович шахсан «Ювентус» раҳбарияти билан боғланиб, эҳтимолий қайтиш масаласини муҳокама қилиш учун учрашув ташкил этишни сўраган. Таъкидланишича, футболчи клубнинг молиявий шартларини қабул қилишга тайёр — айнан шу шартлар илгари янги келишув имзоланишига асосий тўсиқ бўлган эди.

2025/26 йилги мавсумда сербиялик футболчи йилига тахминан 12 миллион евро соф маош олган, «Ювентус» эса маошни икки баробарга қисқартирмоқчи эди.

Айни дамда Влахович учун фаолиятини давом эттиришнинг ягона аниқ варианти — «Бешиктош»дан тушган таклиф, бироқ футболчининг ўзи Турцияга кўчиб ўтишдан манфаатдор эмас.

Влахович ҳозирда 2026/27 йилги мавсум бошланиши олдидан спорт формасини сақлаб қолиш учун шахсий мураббий қўл остида индивидуал дастур бўйича шуғулланмоқда. Ҳужумчи келаси ҳафта бошланадиган «Ювентус»нинг мавсумолди тайёргарлик жараёнига қўшилишдан умидвор.

Эътиборлиси шундаки, клубни тарк этганига қарамай, Влахович ҳалигача туринликларнинг машғулотлар базасидан ўз нарсаларини олиб кетмаган.

Киритилди: 17:08, 08.07.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик