Ҳимоячи Жон Лукуми трансфер бозорида гранд клубларнинг эътиборини тортишда давом этмоқда. Football Italia хабарига кўра, "Ювентус", "Бешиктош" ва "Борнмут" клубларининг қизиқишидан сўнг, "Интер" ҳам уни сотиб олиш имкониятлари ҳақида маълумот сўради.
Франческо Ачерби ва Стефан де Врей кетганидан кейин, "Интер" ҳимояни мустаҳкамлаш учун тажрибали марказий ҳимоячи изламоқда.
28 ёшли колумбиялик футболчининг "Болонья" билан шартномаси 2026/27 йилги мавсум охиригача амал қилади, бироқ клуб футболчини 28 миллион евро миқдоридаги товон пулидан арзонроққа қўйиб юбориш ниятида эмас. Журналист Альфредо Педулланинг маълумотларига кўра, миланликлар аллақачон футболчининг вакиллари билан боғланишган ва битим шартларини ўрганишмоқда.
Лукуми "Болонья" сафида 2022 йилнинг ёзидан буён тўп суради, ўшанда у "Генк" клубидан 8 миллион евро эвазига сотиб олинган эди. А Сериядаги уч мавсум давомида у 123 та ўйин ўтказди.
Таъкидланишича, ҳатто 28 миллион евролик сумма ҳам "Челси" "Интер"дан ҳимояни кучайтириш учун бошқа бир номзод — Трево Чалоба учун талаб қилаётган 35 миллион евродан камроқни ташкил этади.













