Кириш Регистрация

«Барса»нинг собиқ ҳимоячиси 35 ёшида фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клубининг 35 ёшли собиқ ҳимоячиси Мартин Монтойя футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Испаниялик футболчи 2023/24 ва 2024/25 йилги мавсумларда Грециянинг «Арис» жамоасида тўп сурган эди. Шунингдек, у «Бетис», «Брайтон» ва «Валенсия» клубларидаги ўйинлари орқали ҳам танилган.

«Ушбу ўйинга бағишланган шунча йиллардан сўнг, профессионал футбол билан хайрлашиш вақти келди.

Бу тўлиқ ўйлаб қабул қилинган қарор. Мен ўзимда бор ҳамма нарсани берганим, бу саёҳатдан завқ олганим ва футбол менга тўпдан кўра анча каттароқ нарсаларни: одамлар, дўстлар ва ҳар бир клубда ортирилган ҳаётий сабоқларни туҳфа этганини ҳис қилган ҳолда кетмоқдаман.

Бу қарор замирида шахсий ва психологик эҳтиёж, шунингдек, оилани биринчи ўринга қўйиш истаги ётибди. Ва мен буни катта интилиш билан амалга оширмоқдаман, чунки энг яхши кунлар ҳали олдинда эканлигини ҳис қиляпман. Раҳмат сенга, футбол, ҳаммаси учун», — деб ёзди Монтойя.

Киритилди: 11:23, 09.07.2026.
Ўқилди: 649 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик