Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

НАТО саммитида Трампни «безовта қилмаслик» учун ЖЧ мавзуси тақиқланди

Баҳо:
+ | -

The Guardian нашрининг хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трамп билан НАТО саммитида Жаҳон чемпионати ҳақида гаплашмасликка келишиб олинган.

Шимолий Атлантика шартномаси ташкилотининг 36-саммити 7–8 июль кунлари Анқарада бўлиб ўтди. The Guardian ёзишича, ташкилотга аъзо давлатлар етакчилари АҚШ президентини «асабийлаштирмаслик учун» у билан бўладиган суҳбатларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатини тилга олмасликка норасмий тарзда келишиб олишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогунга нисбатан дисквалификацияни бекор қилган эди. У ЖЧ-2026 1/16 финалида Босния ва Герцеговинага қарши ўйинда (2:0) ВАР аралашувидан сўнг Тарик Муҳаремовичнинг тўпиғига босиб олгани учун қизил карточка олганди. Кейинчалик Балогуннинг бир ўйинлик дисквалификацияси бир йиллик синов муддати билан тўхтатиб турилди – шу туфайли АҚШ ҳужумчиси 1/8 финалда Бельгияга қарши ўйинда (1:4) иштирок этишга муваффақ бўлганди.

Киритилди: 11:38, 09.07.2026.
Ўқилди: 485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик