Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Гризманн МЛСга нима мақсадда келганини айтди

Баҳо:
+ | -

Антуан Гризманн «Орландо Сити»га ўтганидан кейинги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

Сешанба куни «Атлетико»нинг собиқ ҳужумчиси расман МЛС жамоаси ўйинчиси сифатида таништирилди.

«МЛСга келишни 18 ёшимдан бери орзу қилардим. Мен учун жисмоний ва руҳий жиҳатдан яхши ҳолатда келиш жуда муҳим эди, шунинг учун ҳам бу қадамни ташладим. Клуб билан дарҳол ажойиб муносабатлар ўрнатдим, шаҳар менга жуда ёқди, фарзандларим эса хурсанд. Бу мен ва оилам учун ақлбовар қилмас ва кутилмаган ҳолат бўлди, умид қиламанки, бу меҳрга жавоб қайтара оламиз.

Мен бу ердаги ва Европадаги савия ўртасида катта фарқ кўрмадим. Мен бу ерга совринлар ютиш, мухлислар билан мулоқот қилиш ва жамоадошларимни ҳам профессионал, ҳам шахсий жиҳатдан ривожланишига ёрдам бериш учун келдим.

Дерби [«Интер Майами»га қарши] ҳақида кўп эшитганман. Уларнинг охирги ўйинини томоша қилдим. Мессига қарши яна ўйнаш, шунингдек, ўзимнинг ажойиб муносабатларим бўлган Родриго [Де Пол] билан бирга бўлиш ёқимли бўлади», — деди Гризманн «Орландо» ўйинчиси сифатидаги тақдимотида.

Киритилди: 13:04, 09.07.2026.
Ўқилди: 562 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик