Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес

"МЮ"нинг собиқ футболчиси Манчестер дербиси ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити»нинг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис «Евро-Футбол.Ру» интернет нашрига берган интервьюсида бўлажак Манчестер дербиси ҳақида фикр билдирди.

— Дерби — дерби, нима десак ҳам, бу ўзига хос ўйин. Аслида, қизиқарли учрашув бўлади. Сўнгги вақтларда «Манчестер Сити» Премьер-лигада «МЮ» устидан устунлик қилиб келди ва ҳозир ҳам шундай. «Қизил иблислар»нинг ўйинини кўриш қизиқ бўлади, деб ўйлайман.

— Сиз кимга мухлислик қиласиз?

— Табиийки, «Манчестер Юнайтед»га. Мен энг яхши йилларимни шу клубда ўтказганман. Шунинг учун «Юнайтед»га мухлислик қиламиз.

— «МЮ»нинг имконияти камми?

— Йўқ, ҳозир вазият ўзгарди. Чемпионлар лигасидаги ўйинлардан кейин «Манчестер Юнайтед» йирик ғалаба қозониб, ўзига бўлган ишончни тиклади.

Аммо бу дерби, яна такрорлайман. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин. Ўйин қизиқарли кечади, деб ўйлайман.

Манчестер дербиси 13 сентябрь куни «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади.

Киритилди: 19:16, 12.09.2026.
Ўқилди: 269 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик