RMC Sport хабарига кўра, ЖЧ-2026 чорак финали олдидан Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браим Диас иштирокидаги матбуот анжумани икки журналист ўртасидаги можаро сабаб тўхтатилди.
Манбанинг қайд этишича, футболчи саволга жавоб бераётган вақтда ОАВ вакиллари ўртасида оғзаки тортишув келиб чиққан. Бир журналист иккинчисини тан жароҳати етказишда айблаган. Шунга қарамай, низони бартараф этишга муваффақ бўлинди ва матбуот анжумани давом эттирилди.
Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Марокаш Францияга қарши майдонга тушади. Ўйин пайшанба, 9 июль куни Бостон (АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.













