Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» ҳужумчиси Карим Адейеми «Барселона»га ўтишга яқин турибди.

Журналист Патрик Бергернинг маълумотларига кўра, каталонияликларнинг ҳужумчини сотиб олиш бўйича қилган илк расмий таклифи тахминан 20 миллион еврони ташкил этади. «Асаларилар» ўз футболчиси учун ўзлари истаган 40 миллион еврони олишлари қийин бўлади, чунки унинг шартномаси атиги бир йилдан сўнг якунига етади.

Шунга қарамай, «Боруссия» Адейеми трансфери учун «Зальцбург»га тўлаган суммани — тахминан 33 миллион еврони қайтариб олмоқчи. Шунингдек, битимга кейинги сотувдан тушадиган фоизлар ва бонуслар ҳам киритилиши керак. Трансфер устида иш олиб борилмоқда. Адейеми аллақачон «Барселона» билан узоқ муддатли шартнома шартлари бўйича келишиб олган.

Киритилди: 13:17, 09.07.2026.
Ўқилди: 2104 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик