«Манчестер Юнайтед» клуби амалдаги «Олд Траффорд» стадиони ўрнини эгаллаши кутилаётган, қиймати 2 миллиард фунт стерлингга (2,35 миллиард евро) тенг бўлган янги аренанинг суратлари ва макетларини расман тақдим этди.
100 000 томошабинга мўлжалланган янги стадион ҳозирги аренадан 350 метр шимоли-ғарбда жойлашади ва Траффорд-Уорфсайд ҳудудини ривожлантириш бўйича кенг кўламли лойиҳанинг марказий объектига айланади. Ушбу режанинг амалга оширилиши 48 000 та иш ўрни ва 15 000 та янги турар жой биноларини яратиш имконини бериши, шунингдек, Буюк Британия иқтисодиётига йилига 7,3 миллиард фунт стерлинг (8,57 миллиард евро) даромад келтириши кутилмоқда.
/i/g/k/17835873102113829041.jpg)
Лойиҳа Траффорд кенгаши томонидан «Олд Траффорд»ни ривожлантириш корпорацияси ва Катта Манчестер транспорт бошқармаси кўмагида эълон қилинган бош режа доирасида тақдим этилди. Аввалроқ клуб «Стретфорд Энд» трибунаси ортидаги юк терминали ҳудудида қурилиш ишларини олиб бориш бўйича музокаралардан воз кечиб, ҳозирги стадион яқинидаги 25 акр майдонга эга ер участкасини сотиб олган эди.
/i/z/r/17835873451708820214.jpg)
«Уорфсайд бош режасининг эълон қилиниши Траффорд ва Катта Манчестернинг жўшқин ҳамда трансформацияга учраётган марказида «Манчестер Юнайтед» учун жаҳон даражасидаги янги уйни барпо этиш йўлидаги яна бир муҳим босқичдир», — дея клуб янги стадионни ривожлантириш бўйича директори Колетт Рошнинг сўзларини келтирди клуб матбуот хизмати.













