«Рома» ярим ҳимоячиси Ману Коне фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Журналист Датчи Боуэннинг маълумотларига кўра, «Манчестер Юнайтед» футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Аммо ҳозирча франциялик футболчи «қизил иблислар»нинг асосий трансфер мақсади эмас. Шу билан бирга, аввалроқ ўйинчига қизиқиш билдирган «Арсенал» ярим ҳимоячининг ўтиши бўйича келишувга эга эмас.
Ману Коне 2024 йилда Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубидан «Рома»га 18 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи Рим клуби сафинда барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













