Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Атта 30 млн евро эвазига «Фиорентина»га ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» ярим ҳимоячи Артюр Аттанинг трансфери бўйича «Удинезе» билан келишувга эришди. Битим суммаси 30 миллион еврони ташкил этади, шунингдек, бонуслар ва кейинги сотувдан фоиз ҳам кўзда тутилган, деб хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо.

23 ёшли франциялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун аллақачон Флоренцияга йўл олган. У «Удинезе» сафида икки мавсум давомида тўп сурди. Якунланган мавсумда хавбек барча турнирларда 34 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

«Удинезе» Италия чемпионати турнир жадвалини 10-ўринда якунлади, «Фиорентина» эса 42 очко билан 15-поғонадан жой олди.

Киритилди: 15:27, 09.07.2026.
Ўқилди: 652 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик