Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Швейцария терма жамоаси мураббийи: «Амалдаги чемпион билан ўйнаймиз, Аргентина умуман мағлуб этиб бўлмас жамоа эмас»

Баҳо:
+ | -

Швейцария терма жамоаси бош мураббийи Мурат Якин Аргентинага қарши ўйин олдидан ўз кутилмалари билан ўртоқлашди. Жамоалар ЖЧ-2026 чорак финалида 12 июль куни Тошкент вақти билан соат 6:00да тўқнаш келишади.

«Биз амалдаги чемпионга қарши майдонга тушамиз — бу ноёб имконият. Аммо Аргентина умуман мағлуб этиб бўлмас жамоа эмас. Албатта, биз уларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз. Биз Жанубий Америка жамоаларининг менталитетини биламиз — улар учун ҳар бир ўйин муҳим», — дея Якиннинг сўзларини келтиради TyC Sports ижтимоий тармоқларда.

Турнирнинг 1/8 финалида Швейцария терма жамоаси Колумбия жамоасини мағлуб этган эди. Учрашув Канаданинг Ванкувер шаҳридаги «Би-Си Плэйс» стадионида бўлиб ўтди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтлари 0:0 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса швейцарияликлар кучлироқ чиқишди — 4:3.

Киритилди: 16:20, 09.07.2026.
Ўқилди: 739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик