Opta статистика мутахассислари Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақида қизиқарли маълумот эълон қилишди. Маълум бўлишича, Холанд 2026 йилги жаҳон чемпионатида қуйидаги барча шартларни бажарган ягона футболчи ҳисобланади:
-
чап оёқда гол урган;
-
ўнг оёқда гол урган;
-
бош билан гол урган;
-
жарима майдони ичидан гол урган;
-
жарима майдони ташқарисидан гол урган.
Эрлинг Холанд жорий мундиал тўпурарлар рейтингида Килиан Мбаппе билан биргаликда иккинчи ўринни (7 тадан гол) бўлишиб турибди. Рўйхат тепасида 8 та гол урган Лионель Месси бормоқда.
Жаҳон чемпионатининг 1/4 финалида Норвегия терма жамоаси Англияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 12 июль куни бўлиб ўтади.













